«Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба»

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мадҳияси эълон қилинди

    Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг «Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба» мадҳияси эълон қилинди.

    Мадҳияга видеоконтент ҳам тайёрланган.

    Маълум бўлишича, видео тарихий натижа қайд этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Uzbekistanʼs Club» ташаббуси билан суратга олинган.

    Лойиҳа учун эса Констанинг «Ўзбекистонлик» треки мадҳия сифатида танлаб олинган.

    Маълумот учун, суратга олиш ишларида бош мураббий Темур Кападзе ва жамоа юлдузлари иштирок этган.

    Таъкидланишича, жаҳон даражасидаги ушбу видеони суратга олишда нафақат энг яхши маҳаллий мутахассислар, балки германиялик кинооператор Макс Суи жалб қилинган.

    Шунингдек, видеоклипда терма жамоамизнинг барча футболчилари, жумладан, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов ҳамда мураббий Тимур Кападзе суратга тушган.

    Бундан ташқари, санъат ва медиа соҳасининг ёрқин намояндалари ҳам суратга олиш ишларида қатнашган.

    Эндиликда мазкур видеоконтент билан биргаликда кенг миқёсдаги #qonimdagalaba халқаро челленжига старт берилган бўлиб, унда исталган одам иштирок этиши мумкин.

    Иштирок этиш учун хоҳловчилар 17 июлга қадар «Ўзбекистонлик» трекидан фойдаланиб, футбол мавзусида суратга олинган 1 дақиқали креатив видеони Инстаграмга #qonimdagalaba хештеги билан жойлаши талаб қилинади.

    10 та энг яхши видеонинг ҳар бири учун 50 миллион сўм пул мукофоти берилади.

    Контентларни машҳур спортчилар ва медиа вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари саралаб олади.

    Маълумот ўрнида, лойиҳа ташаббускорлари қуйидагилар:

    ◻️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

    ◻️ Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

    ◻️ Миллий Олимпия қўмитаси;

    ◻️ Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси;

    ◻️ Ёшлар ишлари агентлиги;

    ◻️ Ташқи ишлар вазирлиги;

    ◻️ Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги;

    ◻️ «Ватандошлар»жамоат фонди;

    ◻️ Маънавият ва маърифат маркази.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates