"Бузоқнинг югургани сомонхонагача"

    Когон ва Поп туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унга ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фуқаро И.С. фуқаролар З.П. ва С.М.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 700 АҚШ доллари ва 8,8 млн сўм пул маблағларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда, иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates