Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Жорий йил 2 июлда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

    Тадбирда Миллий комиссия ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар, ННТ вакиллари иштирок этди. Унда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

    Қайд этилганидек, соҳага доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, қонунчилик базасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини ратификация қилиш ишлари изчил давом эттирилди.

    Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида ижобий натижаларга эришилганлиги қайд этилди.

    Бунга ёрқин мисол сифатида жорий йил июнь ойида Женева шаҳрида Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси доирасида Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий Кенгаши аъзолигига бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон ХМТ Европа минтақавий гуруҳида 194 та овоз билан биринчи ўринни эгаллагани алоҳида таъкидланди.

    Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, соҳада жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

    Меҳнат муносабатларини халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қолаверса, меҳнат соҳасида гендер тенгликни таъминлаш йўналишларидаги ишларни янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

    Тадбирда эришилган натижалардан келиб чиқиб, одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш борасидаги келгусида амалга ошириладиган вазифалар, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликдаги «2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастури»ни амалиётга татбиқ этиш юзасидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланди.

    Мажлисда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Ички ишлар вазирлиги, муносиб меҳнат масалалари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлари, ҳудудий комиссиялар вакилларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди, деб хабар беради олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама этилган масалалар юзасидан Миллий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates