Чинозда «Malibu 2» қарздорлик эвазига жарима майдонига йўл олди

    Автомашина эгасининг банкдан 962 млн 378 минг сўм кредит қарзи бўлган

    Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қарздорликларни мажбурий тартибда ундириш бўйича қарздорларга тегишли мол-мулк ва автотранспорт воситаларини аниқлаш ва қидириб топиш бўйича кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

    Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасининг қидирув бўлими томонидан ҳам қарздорларга тегишли автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича ЙҲХБ билан ҳамкорликда доимий равишда қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.

    Вилоятнинг Чиноз туманида ўтказилган навбатдаги тадбирларнинг бирида Бюронинг Чиноз туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор "M.T.AVTO" МЧЖдан ундирувчи «MIKROKREDITBANK« АТБ фойдасига 962 млн 378 минг сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган «Malibu 2» русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан, бошқарманинг қидирув бўлими ҳамда вилоят ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда гаров мулки бўлган ушбу автотранспорт воситаси тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates