Ҳиндистонда диний маросим чоғида юз берган тиқилинч туфайли камида 27 киши ҳаётдан кўз юмди

    Уттар-Прадеш штатининг Хатрас шаҳрида диний тадбир вақтида юз берган тиқилинчда камида 27 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

    Вафот этганларнинг 25 нафари аёллардир. 15 киши, жумладан, аёллар ва болалар жароҳатланди, улар шифохоналарга етказилди.

    Фожиага нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмади. Воқеа жойига тез ёрдам ва полиция етиб келди. Қурбонлар сони ортиши мумкин, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates