Газетанинг ёзишича, қутқарув операцияси 24 соатдан ортиқ вақт давом этди, жабрланганлар сони ўзгармаган, қулаб тушган уйнинг олти нафар фуқароси ҳамон касалхоналарда. Дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг қулашига фасаддаги кўплаб ёриқлар, шунингдек, унинг олд қисмида таъмирлаш ишларининг нотўғри олиб борилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Душанба куни Ad-Dostor ахборот портали ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани, воқеа жойида 10 нафар тез ёрдам бригадаси, 5 нафар қутқарув гуруҳи ва маҳаллий ҳокимият вакиллари ишлагани ҳақида хабар берди. Асьюут вилояти губернатори воқеа тафсилотларини ўрганиш учун махсус комиссия тузишни буюрди, деб хабар беради tass.ru.