“Мендирман” клипи АҚШда мукофот олди

    Маданият 4 июн 2023 1289

    Айни кунларда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида “Cine Gear Expo 2023» технология, кўнгилочар ва медиа саноати халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

    1-4 июнь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур тадбир кино ва телевидение ҳаваскорлари ҳамда профессионаллари учун мўлжалланган бўлиб, унда янги технологиялар билан танишиш, қисқа метражли фильмларни томоша қилиш мумкин.

    Қувонарлиси, 60 дан ортиқ давлатдан келган иштирокчилар орасида ўзбекистонлик ижодкорлар ҳам. «9999» студияси Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” қўшиғига суратга олинган видеоклипи билан “Мусиқий ва қисқа метражли фильмлар” номинацияда иштирок этди ва “Энг яхши клип”деб эълон қилинди. Режиссёрлар Нодир ва Хуршид Собировлар томонидан ишланган ушбу клип мутахассислар ва томошабинларда катта таассурот қолдирган.

    Кўргазма ушбу соҳадаги янги технологиялар ва иш услубларини ўрганиш истагида бўлган кино ва телевидение соҳаси мутахассислари ва ҳаваскорларини бирлаштиради. Тадбир соҳа етакчилари билан мулоқот қилиш, қизиқарли семинар ва маҳорат сабоқларида қатнашиш, танловда иштирок этаётган фильмларни томоша қилиш, соврин ва мукофотларни қўлга киритиш имконини беради.

    Cine Gear Expo кўргазмасида ўз тажриба ва билимларини томошабинлар билан баҳам кўрадиган соҳа етакчиларининг чиқишлари ташкил этилади. Стивен Постер, Лоуренс Шер, Ава Берковский ва бошқлар шулар жумласидан. Улар кино ва телевидение билан боғлиқ турли мавзуларни, масалан, янги технологиялар, иш услублари, ижодий ёндашувлар, малака ошириш ва бошқа муҳим мавзуларни муҳокама қилмоқда.

    Фильмлар танлови кўргазмасининг бир қисми бўлиб, унда янги технологиялар ва ижодий ёндашувлар ёрдамида суратга олинган қисқа метражли фильмлар намойиш этилади. Танлов учта тоифага бўлинган: Реклама/мусиқий видеолар, мустақил қисқа метражли фильмлар ва талабалар фильмлари.

    Фильмлар соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан ўзига хослик, сюжет, режиссёрлик, кинематография ва бошқалар каби турли мезонлар бўйича баҳоланади. Ғолиблар Sony, Canon, Panasonic, Blackmagic Design ва бошқа танлов ҳомийлари томонидан мукофотланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates