“Менинг кино қаҳрамоним” – иншолар танлови ва ижодий учрашувлар ўтказилмоқда

    Маданият 5 май 2022 1838

    “Асосий мақсадимиз – ҳар бир томошабин қалбига етиб бориш” шиори остида таниқли актёр ва режиссёрлар Қашқадарё маҳаллалари ва мактабларига ташриф буюришди. Қашқадарё вилоятида кинофильмлар намойиши, “Менинг кино қаҳрамоним” иншолар танлови ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

    Вилоятга маданият ва санъат намояндалари, жумладан, таниқли киноижодкорлар билан учрашувлар ҳам уюштирилди. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига мувофиқ Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

    Биз Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудудларида, маҳалла, гузарлар, аҳоли яшаш пунктларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган янги кинокартиналаримизнинг намойишларини ўтказмоқдамиз.

    Шунингдек, ўзбек киносининг олтин фондидан жой олган миллий фильмлар ҳам тақдим этилмоқда. Ўзбек халқи ушбу киноасарларни илиқ кутиб олишмоқда, дейди Кинематография агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бўлим бошлиғи Фармон Розиқов.

    Кинематография агентлиги Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан биргаликда режалаштирилган тадбирларда фаол иштирок этиб, маҳаллабай тизими доирасида ижодий учрашувлар ўтказмоқда.

    Ҳар бир маҳаллада «Киноклуб» ихтисослаштирилган автотранспортлари ёрдамида янги миллий фильмлар намойиши ташкил этилмоқда. Қашқадарёлик ҳамкасблар сафига республиканинг барча ҳудудларидан киноижодкорлар қўшилмоқда.

    Рустам ЖАББОРОВ,

    Ўзбекистон Кинематография агентлиги бадиий кенгаши аъзоси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates