“Менинг йўлим” лойиҳасига овоз бериш бошланди

    Лойиҳанинг бу йилги мавсуми учун  республика бўйича 10 317 та ташаббусли таклиф рўйхатга олинди.

    Кеча соат 18-00 да “Очиқ бюджет” ахборот порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига таклиф киритиш жараёни якунланди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, туман ва бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи мазкур тизим орқали йўналтирилади ва бу “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ бир йилда бир марта ўтказилади.

    17 апрель куни старт олган лойиҳанинг бу йилги мавсуми учун республика бўйича 10 317 та ташаббусли таклиф рўйхатга олинди. Киритилган таклифларга овоз бериш 28 апрелдан бошланиб, 7-май куни соат 18:00 га қадар давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумини молиялаштириш учун бюджетдан 312 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates