Microsoft 30 йил деганда илк бор стандарт клавиатурага катта ўзгартириш киритмоқда

    Surface компьютерлари ва Microsoft ҳамкор қурилмалари сунъий интеллектли Copilotни ишга туширадиган махсус клавишга эга бўлади.

    Бу ҳақда Microsoft ижрочи вице-президенти Юсуф Меҳди 4 январь, пайшанба куни компания блогида маълум қилди.

    Меҳди мазкур янгиликни шарҳлар экан, уни 1994 йилда Бошлаш менюсини ишга тушириш учун алоҳида Microsoft клавиши жорий этилгани билан таққослади.

    Янги клавиш Copilot ёрдамчисини ишга туширади, унинг ёрдамида тестлар ва тасвирларни яратиш ва маълумот қидириш мумкин.

    Microsoft келгуси ҳафта Лас-Вегасда бошланадиган CES технологиялар тадбирида Copilot клавиши билан бирга бошқа маҳсулотларни ҳам намойиш этади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates