"Microsoft" телеграмда расмий сунъий интеллект "Copilot"ни ишга туширди

    Ушбу "AI" боти кунига 30та сўров, саволларга тезда жавоб бериш ва таҳлил қилиш функцияларига эга.

    Американинг Misrosoft корпорацияси Телеграм мессенжерида сунъий интеллектга асосланган Copilot чатботининг бета-версиясини ишга туширди. Нейрон тармоқ фойдаланувчи саволларига дарҳол жавоб бера олади, шунингдек, бошқа бир қатор вазифаларни бажаришга қодир.

    Copilot'дан фойдаланиш учун ўзингизни телефон рақамингиз билан тасдиқлашингиз керак. Сўнг бепул фойдаланиш чегараси кунига 30 та сўров бўлади. Чатбот фойдаланувчилар ва танқидчиларнинг шарҳлари асосида фильмлар ёки телесериалларни тавсия қилиши, қулай 4К ўйин учун видео картани таклиф қилиши, шунингдек, дастурлашда кодларни таҳрирлаши мумкин. Агар керак бўлса, AI маълумот манбаларига ҳам ҳаволалар беради.

    Microsoft аввалроқ AI ёрдамчи Copilot Microsoft компьютер ўйинларида пайдо бўлишини эълон қилган эди. Компания, шунингдек, компьютерларда экраннинг чекка қисмида Copilot’нинг қидирув функциясини синовдан ўтказмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates