Бу ҳақида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган ушбу марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради.
Низомга кўра, унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.