Миллий либослар ва рақслар жилоси шуълаланган сабоқлар

    Маданият 28 январ 2021 9275

    Ҳинд рақслари жозибаси, ўзбек раққосаларининг латофати маҳорат ҳафталигига ўзгача шукуҳ бағишлади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Қарорига асосан халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда жаҳон маданияти билан уйғун ҳолда ривожлантириш, миллий маданиятни кенг тарғиб этиш, унинг халқаро маданий маконда тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор вазифалар белгиланган.

    Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Тошкентдаги Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази билан ҳамкорликда Ўзбек-Ҳинд санъат усталари иштирокида онлайн маҳорат сабоқлари ҳафталиги ташкил этилди.

    2021 йилнинг 23 январь куни бошланган мазкур ҳафталик давомида икки мамлакатнинг рақс, қўшиқчилик, мусиқа йўналишлари бўйича мутахассислар томонидан маданият йўналишида таълим олаётган талабалар ва санъат ихлосмандлари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди.

    Жумладан, ҳинд мусиқа санъати бўйича профессор Сунеера Касливал хоним, ҳинд рақс санъати мутахассиси Смрити Адитья хонимлар томонидан талабаларимиз ҳамда соҳа мутахассислари учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Ўзбекистон халқ артистлари Замира Суюнова, Абдулаҳад Абдурашидов, Вилоят Оқилова, Гавҳар Матёқубова каби санъатимиз дарғалари томонидан эса мусиқа, ашула ва рақс йўналишларида ҳинд талабалари ва санъат шайдолари учун маҳорат сабоқлари бўлиб ўтди.

    Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳафталикнинг якуний тадбири, яъни анъанавий ҳамда саҳна либослари бўйича маҳорат сабоқлари . Бунда ҳинд анъанавий ва саҳна либослари бўйича мутахассис доктор Нелима Астана хоним, шунингдек, Феруза Отахонова, Саодат Саидбердиева, Гулчеҳра Алимова каби либослар бўйича юртимизнинг энг маҳоратли мутахассислари иштирок этишиб, аудитория учун қизиқарли маълумотларни тақдим этишди.

    Матлуба Темур қизи,

    санъатшунос

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates