«Миллий рақс ижрочилари» кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

    Тошкентдаги "Туркистон" санъат саройида мазкур республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди

    Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 237-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танлови ўтказиб келинади. Яқинда Тошкент шаҳрининг Туркистон санъат саройида мазкур республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

    Республика босқичида иштирок этган 32 нафар раққоса орасида 1-ўринни Тошкент шаҳридан Усеинова Улкера Гаетовна; 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Джумабаева Мақпал Максат қизи ҳамда Тошкент шаҳридан Мирзаева Гули Ойбек қизи; 3-ўринни Наманган вилоятидан Носиралиева Рухшона Фаррух қизи ва Тошкент шаҳридан Майра Ражапова қўлга киритди.

    Эслатиб ўтамиз, Маданият вазирлиги ҳамда «Баҳор» давлат рақс ансамбли ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичларида иштирок этган 217 нафар истеъдодли раққосадан 40 нафари республика босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.

    Ирода ҲАМИДОВА,
    Мукаррама Турғунбоева номидаги
    "Баҳор" давлат рақс ансамбли матбуот котиби
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates