“Рақс жилоси” – иқтидорларни бирлаштиради

    Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ёш-ижодкорларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Рақс жилоси” Республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

    Мазкур танловнинг ҳудудий туман (шаҳар) вилоят босқичлари июль-сентябрь ойлари давомида юқори савияда ўтказилди. Ушбу танловда жами 1000 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, улар орасидан 205 нафар ёшлар якуний босқичгача етиб келди.

    Айни дақиқаларда Танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Фаррух Юнусов кириш сўзи билан очиб берди.

    Қайд этиш жоизки, танловни ташкил этиш ҳамда ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида рақс санъатини кенг тарғиб этиш, ижодкор ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, иқтидорлари ёшларни излаб топиш, уларга маҳоратларини намойиш этишлари учун кенг имкониятлар яратиш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.

    Танлов «Миллий рақс», «Замонавий рақслар» ҳамда «Эстрада-спорт рақслари» йўналишларида ўтказилмоқда. Профессионал хореограф, балетмейстер, раққос ва раққосалардан иборат бўлган Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларини баҳолаб боришади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates