“Рақслар жилоси” иқтидорларни жамлайди

    Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Рақслар жилоси” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

    Мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий туман (шаҳар) вилоят босқичлари июл-август ойлари давомида юқори савияда ўтказилди. Кўрик-танловда жами 2000 нафардан ортиқ ижодкор ёшлар иштирок этишган бўлиб, улар орасидан 500 нафардан зиёд иштирокчи кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашишди.

    Ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида 1-2-3-ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармалари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар ҳамда диплом билан тақдирланишди, шунингдек, кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.