Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича йўл харитаси имзоланди

    Энергетика 7 январ 2023 2528

    Бишкек шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қирғиз энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича ”йўл харитаси” имзоланди.

    Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

    Мазкур ГЭС нафақат Қирғиз Республикасини, балки Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутади.

    Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки мамлакат президентлари томонидан Қамбарота-1 ГEС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates