Минскда «Беларусь ва Ўзбекистон» биринчи туристик форуми ўтказилди

    Туризм 16 сентябр 2024 507

    Минск шаҳрида икки давлат туризм сектори ташаббуси билан «Беларусь ва Ўзбекистон» биринчи туристик форуми ташкил этилди.

    Унда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ж.Абдусаламов раҳбарлигида «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳамда Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари вакилларидан иборат делегация иштирок этди.

    Форум давомида икки томонлама алоқаларнинг жорий ҳолати, ҳамкорликнинг истиқболлари, кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалалари, томонлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тарғиб этиш каби қатор мавзулар муҳокама этилди.

    Шунингдек, Беларусь томони учун Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимотлари ташкил этилди, икки мамлакат туристик компаниялари ўртасида 10 га яқин «B2B» учрашувлар ҳамда туризм компаниялари ўртасида сайёҳлар алмашинувини ошириш бўйича музокаралар ўтказилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates