Минтақавий инклюзив IT-оромгоҳ якунланди

    Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган 140 нафарга яқин ёшлар иштирокида Минтақавий инклюзив IT-оромгоҳ якунланди.

    Улар дастурлаш, 3D-моделлаштириш, схемотехника ва электротехника асосларини ўрганди.

    Самарқандда беш кун давомида мактаб ўқувчилари тажрибали менторлар раҳбарлигида нафақат янги билимларга эга бўлишди, балки ҳамфикрлар билан танишиш ва тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлди.

    IТ-оромгоҳнинг ёпилиш маросимида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси иштирок этди. Тадбирда ёшлар эгаллаган кўникмаларини фахр билан намойиш этдилар ҳамда Зироат Мирзиёева билан IТ соҳасидаги бўлажак касбини танлаш режаларини ўртоқлашди.