"Хлебушкина" – бу ўнлаб болани бағрига олган, тарбиялаб, меҳр кўрсатиб, уларнинг келажаги учун қайғурадиган маскан.
Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган 140 нафарга яқин ёшлар иштирокида Минтақавий инклюзив IT-оромгоҳ якунланди.
Металлурглар фарзандларининг «Соҳил» болалар соғломлаштириш оромгоҳида мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Ёз фаслида беш мавсумда фаолият кўрсатувчи оромгоҳнинг бир мавсуми 12 кундан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди.
Хоразм вилоятида 29 та ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 11 минг нафардан зиёд ўғил қизларнинг соғломлаштирилиши назарда тутилган.
Айни кунларда "Ёзни Камалак билан!" лойиҳасининг 3-босқичи ўтказилмоқда.
Ёз — болаларнинг энг севимли фасли. Боиси, боғларда мевалар ғарқ пишади. Тилни ёрар шафтолию ўрик, олма танга қувват бағишлайди. Қолаверса, уч ойлик таътил мароқли ҳордиқ чиқаришда ажойиб имконият.
Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган ёш авлодга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
болаларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлишида муҳим ўрин тутади
Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болаларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг асосий вазифаси ва бурчи ҳисобланади.