Энди ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш мумкин

    Бунинг учун ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали ариза йўллаб, тўловни амалга ошириш талаб этилади.

    Қайд этилишича, ёзги таътилда болалар вақтини мазмунли ташкил этиш учун my.gov.uz да соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати ишга туширилди.

    Энди ота-оналар ўз фарзандлари учун қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, уйдан чиқмасдан туриб ариза йўллаши ва тўловни амалга ошириб, йўлланма олиши мумкин.

    Хизматдан фойдаланиш учун аввал my.gov.uz порталидан “Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш учун ариза бериш“ни танланиб, йўлланма олмоқчи бўлган фарзандингиз киритилади, оромгоҳ ва қулай мавсумни кўрсатилади ва тўлов амалга оширилади. Барча амаллар бажарилгандан сўнг эса йўлланма олинади.

    Маълумот учун, йўлланма банд қилингач, 30 дақиқа ичида тўлов тўлиқ амалга оширилмаса, у автоматик тарзда бекор бўлиб, банд қилинган йўлланма қайта сотувга чиқарилади. Болалар оромгоҳларига йўлланма 7−14 ёшдаги болаларга берилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фарзандлари учун йўлланма нархининг 50 фоиз миқдори Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади ва порталдаги йўлланма нархлари ушбу компенсация пули инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates