Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади

    Шу йилнинг 15 июлдан Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланади.

    Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Ушбу кўчада бунёдкорлик ишлари бошланиши муносабат билан шу йилнинг 13 июль куни, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов T.Shevchenko кўчасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

    Ҳоким учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли қарорига асосан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланганини маълум қилди.

    Шунингдек бунёдкорлик ишлари давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунларини ўрнатиш, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates