Марказда аҳоли, туман ёшлари ҳамда давлат бошқарув органлари ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Рақамли технологиялар ўқув марказининг аввало вазифаси ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фанга кенг жалб этиш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини оширишга, келажакда етук IT мутахассислар етиштириб чиқаришга қаратилади ва биринчи босқичдаги барча ёшларга таълим бепул ўқитилади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, старт-ап лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб қилиш ҳам мўлжалланган.