Мирзо Улуғбекнинг ёшликдаги сурати топилди

    Самарқандда давом этаётган Халқаро конгресда филология фанлари доктори Афтондил Эркиновнинг айтишича, Мирзо Улуғбекнинг ёшлигида чизилган сурати топилган.

    Бу ҳақда “Ш. Маржоний” номидаги фонд жамғармасининг тўқимачилик ва қўлёзмалар коллекцияси куратори Галина Ласикова Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамиятининг Самарқанд шаҳридаги VII халқаро конгресси доирасида жамғарма фондидан олинган ноёб миниатюра бўйича ўз ҳикояси билан чиқиш қилди.

    Миниатюрада устоз ва шогирд анъаналари, шунингдек машҳур Шайх Ориф Озодий ва ёш Мирзо Улуғбек тасвирланган бўлиб, қизиғи “Ошиқлар йиғини” деб номланувчи мазкур асарнинг муаллифи маълум эмас. Тахмин қилинишича, миниатюра ХVII асрдаги Бухоро мактабига мансуб.

    Маълумот учун, конгресс Самарқанд туристик марказида бўлиб ўтмоқда. Бундай юқори савияли тадбирларни ўтказишга мўлжалланган ушбу марказ Марказий Осиё минтақасида МИСE туризми учун энг яхши платформа ҳисобланади.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates