Миср элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мисрнинг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Амира Фаҳмийни қабул қабул қилди.

    «Мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Мисрнинг Ўзбекистондаги Элчиси Амира Фаҳмий хоним билан хайрлашув учрашувини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Миср икки томонлама муносабатларидаги сезиларли ижобий суръатни алоҳида таъкидлашдан мамнунмиз. Элчи хонимга давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».

    Эслатиб ўтамиз, элчи Амира Фаҳмий 2021 йил 23 апрелда Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширган эди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates