Миср компанияси Бухоро вилоятида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади

    Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Вассеф Джувелери» компанияси раиси Иҳаб Вассеф бошчилигидаги Миср делегациянинг Бухоро вилоятига амалий сафари ташкил этилди.

    Сафар доирасида Миср вакиллари, Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов ва Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатлари иштирокида тўрт томонлама онлайн музокара ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон Президентининг Мисрга амалга оширган олий даражадаги ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

    «Вассеф Джувелери» компанияси раиси Иҳаб Вассеф ўз чиқишида жорий йил 20 февраль куни Қоҳирада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан кечган мулоқотини ёдга олар экан, мисрлик инвесторлар иштирокида мамлакатимизда заргарлик соҳасини ривожлантириш учун барча шарт-шароит ва ёрдам тақдим этилаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

    «26 февралдан 1 мартга қадар биз Ўзбекистонинг Тошкент ва Бухоро шаҳарларида фаолият кўрсатадиган қатор маҳаллий заргарлар билан учрашдик. Соҳа ривожланиши учун давлат томонидан кенг имтиёзлар тақдим этилганига бевосита гувоҳ бўлдик. Ўзбекистонлик шериклар билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқдик. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан бирга уни сотиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг марказида жойлашгани ҳам лойиҳамизнинг янада муваффақиятли бўлишига умид бермоқда», деди Иҳаб Вассеф

    Учрашув якунида мисрлик инвесторга завод қурилиши учун Бухоро шаҳрида жойлашган қатор бўш объектларни кўрсатиш ва ўзбек томони билан биргаликда қисқа фурсатда қўшма лойиҳа режалари тақдимотини ўтказишга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates