Миср нашри: "Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотлар йўлидан ишонч билан бормоқда"

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи Шуҳрат Иргашев қаламига мансуб «Конституциявий ислоҳот давлат ва жамиятни янада ривожлантириш омили сифатида» сарлавҳали мақоласи Мисрнинг «Сада ал-Балад» ахборот агентлиги веб-сайтида жойлаштирилди.

    «Ҳозирги босқичда Ўзбекистон мамлакатни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидан ишонч билан бормоқда,- дейилади мақолада. - Жорий йилнинг 30 апрел куни Конституцияни ўзгартириш бойича ўтказиладиган референдум республика тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўл иб қолади. Асосий қонунни ярмидан кўпроққа ўзгартириши керак бўлган ўзгартиришларнинг ягона тўплами овоз бериш учун киритилади».

    Муаллиф таъкидлаганидек, Конституциянинг амалдаги таҳрири 1992 йилдан бери мавжуд. Бош қонуннинг моддалари сонини амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сонини эса 275 тадан 434 тагача ошириш кўзда тутилган, бу эса унинг мазмунини мос равишда 65 фоизга ўзгартиради. Демак, мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг сони ва мазмуни Конституциянинг янги таҳририни қабул қилиш заруратидан далолат беради.

    «Янгиланаётган Конституция Ўзбекистон халқини аҳолининг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган ривожланган давлат – Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғояси атрофида бирлаштиради. Лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, эксперт ва илмий доиралар, зиёлилар вакиллари фаол иштирок этди. Мамлакатимиз мустақиллигини асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, халқ фаровонлиги ва манфаатларини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш, қонун устуворлиги ва адолат ўрнатиш, одамларга эътибор қаратиш ва ғамхўрлик қилиш каби қадриятлар мазкур конституциявий ўзгаришларнинг асосини ташкил этади», дея қайд этади манба.

    Мақола муаллифи, шунингдек, Конституциянинг янги таҳририда давлат ва жамият тараққиётини янада юксалтиришга хизмат қилувчи, Янги Ўзбекистон тараққиётида тарихий босқични белгиловчи қатор муҳим омилларни батафсил таҳлил қилган.

    «Умуман олганда, ушбу конституциявий меъёрларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларига мос келади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдум мамлакатда фуқароларнинг бугунги ва келажак авлодлари фаровонлиги йўлида давлат ҳамда жамият тараққиёти учун мустаҳкам замин яратувчи кенг кўламли ислоҳотларни давом эттиришга хизмат қилади», деб ёзади «Сада ал-Балад» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates