Миср қирғоқлари яқинида Афродита ибодатхонаси топилди

    Миср ва Франция археологлари томонидан Искандария қирғоқлари яқинида – сув остида қадимги юнон маъбудаси Афродита ибодатхонаси топилди.

    Ибодатхона Абу-Қир кўрфазида сув оситида қолиб кетган қадимий Гераклион шаҳри мавжуд бўлган ҳудудда – сув остида олиб борилган қазишмалар пайтида топилган. У милоддан аввалги V асрга оид, деб хабар берди Миср туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги. Қайд этилишича, ибодатхона ичидан Грециядан олиб келинган бронза ва сопол буюмлар топилган.

    Гераклион милоддан аввалги VIII асрда бунёд этилган ва милоддан аввалги 331 йилда Искандария қурилишигача Қадимги Мисрнинг энг йирик савдо маркази ва порти бўлиб келган. Шаҳар тахминан 1200 йил олдин сув остида қолиб кетган, унинг харобалари 45 метргача турли хил чуқурликларда жойлашган. 2000 йилда археологлар томонидан кашф этилганидан буён Гераклион сув ости музейи ҳисобланади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates