Мисрда поездларнинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 20 киши жабрланди

    Миср марказидаги Эл-Минья вилоятида иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетди ва камида 20 киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

    “Дастлабки маълумотларга кўра, поезднинг тўқнашиши оқибатида 20 киши жабрланди, уларнинг барчаси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди”, дейилади хабарда.

    Бошқарманинг таъкидлашича, улар ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот олмади. Қайд этилишича, воқеа жойига 23 тез ёрдам машинаси етиб келган. Миср соғлиқни сақлаш вазири Холид Абдел Ғаффор ўз ўринбосарини у ерга юборди.

    Al-Youm as-Sabia порталининг хабар беришича, 13 октябрь куни эрталаб Қоҳирага кетаётган йўловчи поезди бошқа поезднинг локомотиви билан тўқнашиб кетган. Оқибатда иккита вагон рельслар ёнидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates