Миср НАТОнинг араб давлатлари иштирокидаги муқобилини яратиш учун иттифоқчилар қидирмоқда

    Миср ҳужум остида қолган мамлакатларни ҳимоя қила оладиган НАТО типидаги ҳарбий иттифоқ тузиш учун араб давлатларидан ёрдам олишга умид қилмоқда, деб ёзди Times of Israel, ҳисоботга таяниб.

    Ҳисоботда қайд этилишича, НАТО муқобилини яратиш таклифи илк бор тахминан тўққиз йил аввал билдирилган, бироқ амалга оширилмаган ва бу ташаббуснинг муҳокамасига қайтиш билвосита Исроилнинг Қатарга зарбаси билан боғлиқ.

    Маълум қилинишича, Қоҳира ўзининг 20 мингга яқин аскарини қуролли кучлар таркибига киритишни таклиф қилмоқда ва “керак бўлганда улардан фойдаланишга имкон берувчи ва уларни араб мамлакатлари аҳолиси ва уларнинг қуролли кучларига мос келадиган тарзда шакллантириш” механизмини ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган мисрлик расмийнинг айтишича, Миср потенциал альянсда етакчиликни қўлга олмоқчи, бу борада Саудия Арабистони иккинчи ва Форс кўрфази давлатларидан бири учинчи ўринда бўлиши кўзда тутилган, деб хабар берди iz.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates