Ишчи руҳида ўтган музокараларда томонлар Қорақалпоғистоннинг инвестиция салоҳиятини, унинг иқтисодий кўрсаткичлари, ҳамда истиқболли халқаро лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама этдилар. Шунингдек, ҳудуддаги инвестицион лойиҳаларда «Bell Energy» компаниясининг иштироки масаласи кўриб чиқилди.
Музокара якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва «Bell Energy» компанияси, ҳамда унинг бизнес-ҳамкорлари ўртасида умумий қиймати 660 миллион долларга тенг ўзаро бир-бирини тушуниш тўғрисида 5та меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжатларда бир қатор лойиҳаларнинг, хусусан, нефть маҳсулотлари учун ер ости омборхоналарининг қурилиши, «Кайрактас» олтин руда конида қазиш ишлари, чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш, биоэталон ва авиаёқилғиси ишлаб чиқариш учун бамбук плантацияларини яратиш, ҳамда болалар ҳаётининг фаровонлиги таъминлашга йўналтирилган ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши кўзда тутилган.
Имзоланган ҳужжатларнинг амалга оширилиши учун томонлар ҳар бир лойиҳа бўйича техник жиҳатлар ва молиявий масалаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириб олиш юзасидан келишиб олдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.