Мисрдан Ўзбекистонга гепатит Сга қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди

    Саломатлик 21 июн 2023 1216

    Жорий йилнинг 17 июнь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган «С» гепатитига қарши «Даклатасвир» дори воситасининг навбатдаги қисмини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди.

    Умумий ҳажми 12 мингдан ортиқ «Даклатасвир» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

    Мутахассислар фикрича, Миср ҳукумати мазкур ютуқларга эришиш учун «100 миллион соғлом ҳаёт» миллий дастурни ишлаб чиқиб, уни муваффақиятли амалга оширмоқда. Бунда асосий эътибор дунёнинг машҳур фармацевтика компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришга қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates