“Neuralinkнинг Telepathy имплантидан фойдаланган ҳолда оддийгина фикрлаш воситасида тарихда биринчи бор пост қолдирилди”, деди Маск.
29 ёшли Нолан Арбонинг айтишича, у тахминан саккиз йил олдин бахтсиз ҳодисага учраган, елкасидан пастки қисми ҳеч нарсани сезмай қолган. Энди у ўз ноутбуки экранидаги шахмат тахтасидаги курсорни фикр кучи билан ҳаракатга келтира олади, доналарни қайта тартибга солади.
Январь ойи охирида Илон Маск Neuralink имплантининг одам миясига муваффақиятли имплантациясини эълон қилган эди, деб хабар беради tass.ru.