MLS клуби Элдор Шомуродовни "Рома"дан сотиб олмоқчи

    Спорт 13 август 2024 1067

    Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини MLS‘да давом эттиришга яқин турибди.

    АҚШ футбол Федерацияси томонидан ташкиллаштириладиган профессионал футбол лигаси – MLS'нинг "Атланта Юнайтед" клуби «Рома»га Элдор Шомуродовни янги ҳужумчи сифатида сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилган.

    Бу ҳақда италиялик футбол журналисти, футбол трансферлари борасида дунёга машҳур манбалардан бири ҳисобланган Фабрицио Романо маълум қилди.

    Журналистнинг таъкидлашича, ҳозирда музокаралар давом этяпти ва уни амалга ошириш учун яхши имконият ҳам мавжуд.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Рома"нинг бошқа бир ҳужумчиси Ола Солбаккен "Эмполи"га кўчиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates