Мозамбик қирғоқларида кема чўкиб кетди, 90 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди

    Мозамбик қирғоқларида балиқчилар кемасининг чўкиб кетиши оқибатида 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

    “Кема одамлар билан тўлган эди. У чўкиб кетди. Камида 91 киши ҳалок бўлди”, дея Мозамбикнинг Нампула вилояти давлат котиби Жейми Нето сўзларидан иқтибос келтирилади хабарда.

    Кемада 130 га яқин одам бўлган, деб хабар беради report.az.