Муаллифлик ҳуқуқини бузган хонанда жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан Ш.Тўраевга тегишли бўлган “Ишқингда куйган” шеъри ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланилгани юзасидан қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилди.

    Мурожаатни кўриб чиқиш давомида фуқаро A.Собиров фуқаро Ш.Тўраевнинг "Ишқингда куйган" номли шеърини унинг рухсатисиз тегишли тартибда шартнома тузмаган ҳолда YouTube платформасида, Телеграм ижтимоий тармоғида ҳамда тўй-ҳашамларда ҳақ эвазига қонунга хилоф равишда фойдаланиб, ижро этиб келганлиги аниқланди.

    Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро A.Собировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹–моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жарима жазоси тайинланди.

    "Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси зарарлар етказилиши фактидан қатъий назар ҳуқуқбузардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон пули талаб қилиш ҳуқуқига эга", дейилади Aдлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти хабарида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates