Муфтий Нуриддин Холиқназар Афғонистон Ҳаж ва вақф ишлари вазири Мавлавий Нур Муҳаммад Сақиб билан учрашди

    16 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Афғонистон Ҳаж ва вақф ишлари вазири Мавлавий Нур Муҳаммад Сақиб бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

    Мулоқотда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини билдирди.

    Шунингдек, давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига Афғонистонда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий натижасини бераётганини алоҳида қайд этдилар.

    Дин пешволари ўзбек ва афғон халқларини азал-азалдан муштарак мақсадлар бирлаштириб туришини ифодалаш баробарида уламолар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот йўналишида алоқаларни жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

    Меҳмонлар Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илм-маърифат тараққий этган юрт экани, дунё тамаддунига ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар етишиб чиққанини эътироф этиш баробарида айни кунларда ҳам ушбу диёрда турли соҳалар жадал равнақ топаётгани, айниқса, диний-маърифий йўналишда яхши натижаларга эришилаётганини юқори баҳолади.

    Афғонистон делегацияси “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент ислом институтида ҳам бўлиб, пойтахтдаги «Исломобод» жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates