Ўқотар қуроллар ва гранаталар билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппарати ёрдамида амалга оширилган ҳужум оқибатида Хитой фуқаролари бўлган “Шохин СМ” МЧЖнинг уч нафар ходими ҳалок бўлди.
Тожикистон томонининг Тожикистон ва Афғонистоннинг чегара ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитини яратиш бўйича изчил саъй-ҳаракатларига қарамай, қўшни мамлакатда фаолият юритаётган жиноий гуруҳлар чегара ҳудудларидаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни давом эттирмоқда, деб хабар берди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги сайти mfa.tj.
Тожикистон томони чуқур хавотир билдирган ҳолда, жиноий гуруҳларнинг бу жирканч ҳаракатларини қаттиқ қоралайди ва амалдаги Афғонистон ҳукуматини икки қўшни давлатнинг давлат чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун самарали чоралар кўришга чақиради.








