Муҳим ва тарихий ўзгаришларга юз тутмоқдамиз

    Ўтган қисқа давр мобайнида Наманган аҳли катта ўзгариш ва ислоҳотларга гувоҳ бўлди. Вилоятимизда ишлаб чиқариш, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари кенг ривож топди, экспорт маҳсулотларининг тури ва ҳажми ортди.

    Таълим ва соғлиқни сақлаш объектлари янги қиёфа касб этиб, моддий-техник базаси бойитилди, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ошди.

    Аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб, реал даромадлари барқарорлашди. Айниқса, ёшлар ва кичик саноат зоналари сони ортиши тадбиркорлик фаолияти кенгайишига, янги иш ўринлари очилишига замин яратди.

    Кейинги етти йил ичида вилоятда 84 та кичик ва ёшлар саноат зонаси ишга туширилди. Ҳудуд иқтисодиёти 2 баробар, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 баробар, экспорт ҳажми 3 баробар ошиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 15,5 миллион сўмга етди. Киритилган 65 триллион сўмлик инвестиция ҳисобига вилоятимизда 600 мингта янги иш ўрни яратилди.

    Албатта, бу ишлар янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кенг кўламли, тўғри ёндашилган ислоҳотларнинг амалий кўрсаткичларидир.

    Давлатимиз раҳбари ҳар гал Наманганга ташрифи давомида мавжуд муаммоларимиз ечимига қаратилган янги таклифларни илгари суриб, вилоятимиз салоҳиятини ошириш учун имконият эшикларини очиб беради. Бу гал энг асосий масала аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш эканини таъкидлар экан, вилоятимизда танлаб олинган кам даромадли 4 минг хонадон аъзоларининг жон бошига ойлик даромадини 2 миллион сўмгача ошириш, яна 4 минг хонадонга молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам кўрсатиш, маҳаллаларда гулчилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай ва картошка етиштириш салмоғини ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

    Бугун жаҳонда энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини оширишга эҳтиёж тобора кучаймоқда. Шунга монанд равишда юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида қуёш ва шамол электр станциялари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Одамларимиз фаровон яшашига шароит яратиш янги Ўзбекистон сиёсатининг асосий пойдеворларидан биридир. Бунинг учун катта-кичик лойиҳалари ўз вақтида ишга тушириш, уларнинг барқарор фаолияти учун узлуксиз энергия таъминоти ниҳоятда зарур”, дея таъкидлаши ҳам бу масаланинг нақадар долзарблигини кўрсатиб беради.

    Бу ишларни давом эттириш мақсадида Президентимиз вилоятимизда 1 та гидроэлектр станциялар каскади ҳамда 2 та қуёш электр станцияси қурилишини бошлаш учун рамзий тугмани босиб берди. Бу лойиҳалар қиймати 1,1 миллиард долларни ташкил этиб, қуввати 1228 мегаваттга етади. Энг қувонарлиси, Уйчи туманидаги ГЭС тўлиқ юртимизда ишлаб чиқарилаётган ускуна ва технологиялар ҳисобига қурилади. Қисқача айтсак, давлатимиз раҳбарининг бу галги ташрифи, илгари сурган таклиф ва ташаббуслари аввалгилари каби вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга, вилоятимизда энергия таъминотини барқарорлаштиришга, аҳолини доимий иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш орқали турмуш тарзини янада фаровонлаштиришга ҳамда вилоятимиз равнақини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    Одилжон МАМАТКАРИМОВ,
    физика-математика фанлари
    доктори, профессор

    Мақола "Янги Ўзбекистон" газетасининг 64-сонида (2024 йил 30 март) чоп этилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates