Мурат Курум: Зилзиладан кейин Истанбулда мингдан ортиқ бинога зарар етди

    Истанбулдаги кетма-кет зилзилалардан сўнг мингдан ортиқ бино бироз зарар кўрди. Бу ҳақда Туркия шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурат Курум Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

    “Зарарни баҳолаш натижаларига кўра, Истанбулнинг 39 туманида 15 013 та бино кўздан кечирилди, улардан 1025 таси кичик зарар кўрган, 12,3 мингдан ортиғи эса зарар кўрмаган”, деди Курум.

    Зарарни аниқлаш ишлари давом этмоқда, деди вазир.

    Аввалроқ 400 дан ортиқ бино вайрон бўлгани хабар қилинганди. Курум маълумотларига кўра, фуқаролардан зарар кўрилгани ҳақидаги энг кўп хабарлар шаҳар ғарбидаги аҳоли зич жойлашган ҳудудлар – Бахчелиэвлер, Эсенлер, Багжилар, Авжилар ва Кючукчекмежедан келган.

    Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Истанбулда максимал 6,2 магнитудали силкинишлар рўй берган эди. Табиий офат оқибатида 236 киши жабрланган, деб хабар беради report.az.