Мустақиллик байрами муносабати билан "Ўзбеккино" 10 дан ортиқ фильмлар телепремьерасини тақдим этади

    Маданият 26 август 2020 1486

    Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг телевизион премьералари 29 август – 5 сентябрь кунлари мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Мустақиллик байрами кунлари “Тенгиз”, "Авлоний" бадиий фильмлари, “Қўқон шамоли” кўп қисмли фильми, “Халқ юраги”, “Бастакор”, “Сузук ота”, “Санъатдаги Санъат”, “Фильм чизаётган мусаввир”, “Гумбаз остидаги мўъжизалар”, "Орол – дардим менинг" ҳужжатли фильмлари, “Автосаргузаштлар”, “Самарқанд нони”, “Зағча”, “Қалдирғоч билан майна”, “Чархпалак-3” ва “Чархпалак-4” мультфильмларининг миллий телепремьераси бўлиб ўтади.

    Шунингдек, 9 май куни телепремьераси бўлиб ўтган “Илҳақ” бадиий фильми ва июнь ойида премьера қилинган “Сабру садоқат” сериали ҳам яна бир бор телевидение орқали намойиш этилади.

    Мансур Абдухолиқовнинг "Тенгиз" бадиий фильми ҳозирда қорақалпоқ тилига ҳам дубляж қилинмоқда. Тез кунларда ушбу фильмнинг Қорақалпоғистонда ҳам катта премьераси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Яна бир фильм Дилмурод Масаидовнинг "Қўқон шамоли" киноасари бўлиб, унинг тақдимоти 2019 йилда бўлиб ўтган эди. Эндиликда "Қўқон шамоли" фильми асосида томошабинлар эътиборига 5 қисмли сериал тақдим этилади.

    Катта намойиши кутилаётган фильмлардан яна бири "Халқ юраги" ҳужжатли фильми ёш режиссёр Шоҳрух Расулов томонидан суратга олинган. Ҳужжатли фильмда Тошкентдаги Адиблар хиёбони ва у ерда ҳайкаллари ўрнатилган шоир ва ёзувчилар ҳақида ҳикоя қилинади. 2019 йил премьераси ўтказилган "Авлоний" фильми ҳам юқоридаги рўйхатдан ўрин олган. Фильм Тоҳир Маликнинг “Қалдирғоч” асари асосида суратга олинган. Сценарий таниқли адиб Тоҳир Малик ва Муқаддас Усмоновалар қаламига мансуб. Фильм режиссёри Музаффар Эркинов.

    Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг телевизион премьералари 29 август – 5 сентябрь кунлари мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates