My Freighter юк авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент аэропортига келиб қўнди

    Транспорт 23 октябр 2022 2371

    Жорий йил 23 октябрда маҳаллий вақт билан соат 17:03да «My Freighter» маҳаллий юк ташувчи авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Самолёт анъанавий равишда сув аркаси билан кутиб олинди.

    Jumbo Jet номи билан танилган ва 105 тонна сиғимга эга Boeing-747 My Freighter компаниясининг биринчи шахсий юк самолёти бўлди. 2019 йилда ташкил этилган компания шу пайтгача «UzAirways» компаниясидан ижарага олинган самолётларда юк рейсларини амалга ошириб келган. Яқин келажакда My Freighter яна бешта Boeing-747 юк самолётини сотиб олишни, яқин беш йил ичида эса паркни 20 та юк самолётигача етказишни режалаштирган.

    2022 йилда компания юк рейслари сони 410 тага етди. My Freighter Хитойнинг ўнта йирик шаҳрида ўз омборларига эга, юк йиғиш пунктлари Европада Чехия, Люксембург, Германия, Франция, Италия ва Нидерландияда, шунингдек, БААда, Жанубий Кореяда, Россия, Бразилия ва Вьетнамда жойлашган, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates