Наманган вилояти ҳокими Чуст дўпписида кўриниш берди

    Кейинги авлод 24 январ 2022 2024

    Шавкатжон Абдураззоқов айни дамда Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказмоқда.

    Тадбир залига Чуст дўпписи кийиб кирган вилоят ҳокимининг барча ёшларга Чуст дўпписи тарқатиш бўйича берган топшириғи йигит-қизлар ва нуронийлар вакили томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.

    «Барчага дўппи тарқатинг, вилоят бюджети ҳисобидан», дея миллий бош кийимда бўлишга тарғиб қилди Наманган раҳбари. Шу жойнинг ўзида юз чоғли иштирокчи дўппили бўлди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Президент қарорининг мазмун-моҳияти, галдаги вазифаларга тўхталди.

    Вилоят ҳокимининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates