Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ички ишлар тизимида Экология полицияси ташкил қилиниши белгиланган эди. Экополициянинг асосий вазифаси сифатида ҳудудий экология органлари билан ҳамкорликда экологик қонун бузилишларга қарши курашиш, рейд тадбирларини ўтказиш назарда тутилган, деб хабар беради Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотига таяниб.
Экология полицияси зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика тадбирларини амалга ошириши вазифалари юклатилган.