Наманганда “Нурафшон” кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди

    Мамлакатимизда 23 ноябр 2020 1919

    Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Янгиқўрғон туманида “Нурафшон” кичик саноат зонасига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди

    Туманнинг шу номли маҳалласи ҳудудида жойлашган КСЗ 12 гектар майдонни эгаллайди. Бу ерда умумий қиймати 80 миллиард сўмни ташкил этадиган 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Бунинг 59,2 миллиард сўми ёки қарийб 75 фоизи ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

    Бунинг натижасида 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

    —“Нурафшон” кичик саноат зонасига бугун тамал тоши қўйилаётган бўлса, эртадан иш бошланиши, бунинг учун керакли инфраструктура яратилиши зарур. Хусусан, йўлларнинг ҳолатига жиддий эътибор қаратиш керак. Бундай КСЗларнинг фаолият бошлаши ҳудудда ишсизликка барҳам бериш, жиноятчиликни жиловлашда муҳим омил бўлади, — деди вилоят раҳбари.

    Маълумот учун, Янгиқўрғон туманида ҳозирда Бунёдкор кичик саноат зонасида иш бошланган. Яқин орада “Янги Боғистон” ва “Гулшан” КСЗларга ҳам тамал тоши қўйилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates