Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2023 йил 18 апрелдаги ижро варақасига асосан даъвогор Х.Мусаева фойдасига жавобгар Р.Мусаевдан 6 ёшли фарзандини олиб бериш белгиланган.
Бўлим иш юритувига олинган мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жавобгарга ихтиёрий муддат берилган. Лекин ота фарзандини бергиси келмай, суд ҳукмини ихтиёрий бажаришдан бош тортиб, беркитиб юради.
Шундан келиб чиққан ҳолда бошқарма ходимлари томонидан қидирув эълон қилиниб, кузатув ишлари олиб борилади. Бу ишлар самара бериб, жорий йилнинг 11 сентябрь куни бола отаси билан Тошкент вилоятида эканлиги аниқланади. Бошқарма маъсуллари зудлик билан Намангандан бориб, болакайни она бағрига олиб беришди. Шу билан бўлим иш юритувидаги ҳужжат ижроси таъминланди, дея хабар бермоқда МИБнинг Чуст туман бўлими.