Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан Зиёдуллобек Қўзибоев, Сайдулло Супижанов ҳамда Янгиқўрғон туманидаги 58-умумтаълим мактаби битирувчиси Шерхон Ҳасанов Печак лигаси (Ивй Леагуэ) таркибига кирувчи, дунё рейтингида 15-ўринда турувчи Пенсилвания университети талабаси бўлди.
Учовлон жорий йил олий таълимни АҚШда давом эттиришади. Йигитлар мактабда яхши баҳоларга ўқиган, фаол, IELTS ҳамда SATдан юқори балларни олиб, халқаро серификатларга эга, — деб ёзади Ҳилола Умарова ўзининг Телеграм каналида.









