Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада тунги иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасида келтирилган.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент Фармацевтика институтини Тошкент вилоятида жойлашган “Tashkent 10 Pharma Park” ҳудудига кўчирилиши кўзда тутилмоқда.
Бўшаган ер майдонида 1 000 ўринлик автотураргоҳ қуриб, давлат тасарруфига ўтказиш мажбурияти билан замонавий 5 юлдузли меҳмонхона барпо этилади.








