Лойиҳага кўра, “М1 тоифага оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатнома бўйича:
- Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 минг сўм);
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари (ҳозирда 2 060 000 сўм) миқдорида ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Бунда, қисқа муддатли рухсатнома учун тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санадан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
Шунингдек, орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун 1 йил муддатга бериладиган узоқ муддатли рухсатнома бўйича:
- жисмоний ва юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (3 млн 296 минг сўм) миқдорини;
- Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн тўрт баравари миқдорини ташкил этиши белгиланмоқда.








