“Экологик патруль” қўшма бўлинмасини ташкил этилади

    Мамлакатимизда 24 апрел 2025 966

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экологик патруль” қўшма бўлинмасини ташкил этиш тўғрисида“ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Лойиҳага кўра, экологик ҳуқуқбузарликка, шу жумладан атмосфера ҳавоси ифлосланишига қарши курашиш ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш учун Тошкент шаҳрида синов-тажриба тариқасида “Экологик патруль” қўшма бўлинмасини ташкил этилади.

    Бўлинма Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза соҳасидаги қонунчилик талабларининг ижросини таъминлаш борасида профилактик тадбирларни ва назорат ишларини доимий тарзда амалга ошириши кўзда тутилмоқда.

    Бўлинма:

    — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
    — атроф-муҳитнинг ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
    — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир тарғибот-ташвиқот ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек, браконьерликка қарши курашиш;
    — табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун таъсирчан чораларни қўллаш;
    — аҳоли пунктлари, кўчалар, истеъмол бозорлари, йирик савдо мажмуалари, туризм намойиши объектлари ва бошқа жамоат жойларининг ҳамда корхона ва ташкилотларнинг туташган ҳудудларининг тозалиги ва экология ҳолати устидан доимий назоратни амалга ошириш;
    — экологик ҳуқуқбузарликка, шу жумладан атмосфера ҳавоси ифлосланишига қарши курашиш бўйича давлат экологик назоратини куну тун амалга ошириши каби вазифалар белгиланмоқда.

    Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги “Экологик патруль” қўшма бўлинмаси фаолиятига раҳбарлик қилади.

    Бўлинма раҳбари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади, мақоми бўйича тегишли равишда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи лавозимига тенглаштирилади.

    Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 майга қадар Бўлинмада умумий ходимлар сони 100 та штат бирлиги ташкил қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates